2017-10-20

Президент "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" конференцияси иштирокчилари билан

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" халқаро конференциясининг Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги иштирокчилари делегациясини қабул қилди. Давлатимиз раҳбари меҳмонларни самимий қутлар экан, ушбу конференция ташкил қилингани ва унинг ишида хорижий мамлакатлардан нуфузли делегациялар иштирок этгани жамиятда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, конфессиялараро мулоқотни ривожлантиришга қаратилган халқаро ҳамкорлик тобора кенгайиб бораётганидан далолат эканини алоҳида таъкидлади.

Искать в архиве