2017-10-25

Узбекский сайт опубликовал: Элмар Мамадёров: “Ереван Тоғли Қорабоғга суриялик арманларни кўчирмоқда”

 
 

Озарбайжон ҳукумати тоғли қорабоғлик қочоқларни қайтариш учун дастур ишлаб чиққан. Арманистон эса...

 

Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Элмар Мамадёров Арманистоннинг халқаро ҳуқуқ нормаларини бузаётганлигини қайд этди. Озарбайжонлик вазир бу ҳақда Италиянинг Палермо шаҳрида ўтказилган “Ўрта ер денгизида хавфсизликни ҳамда қочоқ ва мигрантларнинг улкан оқими шароитида ҳамкорликни мустаҳкамлаш” мавзусидаги конференцияда айтиб ўтди.
 
Бугунги кунда Арманистон томонидан босиб олинган Озарбайжон ерларидан кўчиб кетишга мажбур бўлган бир миллиондан ортиқ озарбайжонликлар қочоққа айланган. Озарбайжон ҳудудида 1,2 миллиондан кўпроқ қочоқлар яшайди. Бу сонлар Озарбайжоннинг аҳолига нисабатан қочоқлар миқдори энг кўп пропорцияга эга мамлакат эканини кўрсатади.
 
Ушбу муаммони ечишнинг энг муҳим шакли — бу қочоқларни ўз уйларига қайтариш ҳамда уларга хавфсиз шароитлар яратиш муҳим саналади.
 
Ташқи ишлар вазири бу масала Озарбайжон ҳукумати олдида турган энг муҳим масала ҳисобланишини таъкидлади.
 
Элмар Мамадёровнинг айтишича, Озарбайжон ҳукумати қочоқлар масаласини ҳал этишга 20 йил ичида 6 миллиард доллар сарфлаган, бироқ Арманистон томони бир қанча халқаро ҳужжатларни бузган ҳолда босиб олинган ҳудудга суриялик арманларни кўчириб келтирмоқда.
 
Бундан ташқари, Озарбайжон ҳукумати Арманистон ҳарбийларининг Тоғли Қорабоғ ҳудудидан олиб чиқилганидан кейин қочоқларни қайтариш, улар учун хавфсиз шароитлар яратиб бериш мақсадида “Катта қайтиш” дастурини ишлаб чиққан.
 

Искать в архиве